Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош вазир инглиз тилига эътибор берилиб, бошқа тиллар четда қолганини таъкидлади

Бош вазир инглиз тилига эътибор берилиб, бошқа тиллар четда қолганини таъкидлади

Фото:«ЎзА»

Бугун, 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида халқ таълими тизими муаммоларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Йиғилишда иштирок этган «Xabar.uz» мухбирининг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов чет тиллари ўқитишдаги муаммоларни ҳам тилга олган.

— Авваллари туманларда немис, француз тилларига ихтисослаштирилган мактаблар, яхши дарс берадиган, бу борада катта муваффақиятларга эришган ўқитувчилар бор эди. Кейинги вақтларда инглиз тилини кучайтирамиз деб, уларни ҳам инглиз тили ўқитувчиси қилиб юбордик. Тўғри, инглиз тилига эътибор бериш ёмон эмас. Лекин ҳозир вилоятларда рус тилидан дарс берадиган ўқитувчилар етишмайди. Чет элда эса мактабни битираётган ўқувчи 4 та тил билади. Биз эса борини йўқ қилдик, янгисини қурмадик, — деди Бош вазир.

Бундан ташқари Абдулла Арипов янги таълим тизимини шакллантириш борасидаги янги структура бўйича таклифлар 10 кун ичида қабул қилиниши ва Халқ таълими вазири ўринбосарлари вазифасини бажарувчилар структура тасдиқланмагунча, ўринбосар лавозимига тасдиқланмаслигини билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг