Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давлат тeст маркази дирeкторининг янги ўринбосари таништирилди

Давлат тeст маркази дирeкторининг янги ўринбосари таништирилди

Фото: «Газета.uz»

Бугун, 17 сентябрь куни Давлат тест марказида умумий йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, лавозимга янги тайинланган Шерзод Ботиров, ДТМ раҳбарияти ва жамоаси қатнашди, деб хабар бермоқда ДТМ матбуот хизмати.

Унда Азиз Абдуҳакимов жорий йилда ўтказилган тест синовларининг ташкилий-мазмуний шакллари, ютуқ ва камчиликлари, такомиллаштириш тамойиллари, фаолиятни юқори савия ва салоҳият асосида ташкил этишда имконият даражалари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган.

Йиғилишда Давлат тест маркази директорига яна бир ўринбосар тайинланганлиги эълон қилинди ва тайинлаш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори ўқиб эшиттирилди ва ушбу лавозимига тайинланган Шерзод Ботиров жамоага таништирилди.

Ш.Н.Ботиров ўз чиқишида жамоа билан тест синовларини янада юқори савияда ўтказиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, соҳани ривожлантириш йўлида бор куч ва имкониятини сарфлашини билдирган.

Ўз навбатида, раҳбариятнинг янги аъзоси бошқарма ва бўлимлар билан танишиб чиққан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг