Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш бўйича қарор имзоланди

Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш бўйича қарор имзоланди

Фото: «Спутник»

Кеча, 20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 130-сон қарори чиқди ва Давлат тест маркази тўғрисида Низом тасдиқланди.

Мазкур қарорда Марказнинг асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, раҳбарларининг асосий функционал вазифалари, жавобгарлиги, бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги, фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари белгилаб берилди.

Шунингдек, Марказнинг фаолиятини тубдан яхшилаш мақсадида штатлар бирлиги 150 нафар қилиб белгиланди, эндиликда унинг тузилмаси таркибида олдинги мавжуд бошқармадан ташқари, янгидан тузилган 1 та бош бошқарма, 3 та бошқарма, вилоятлардаги бўлинмалари ташкил этилди.

Ушбу қарорга мувофиқ, Давлат тест маркази ўз фаолиятини янгича шаклда олиб боради. Бундан буён тест синовларига тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш ишларини ортиқча босимсиз, сифатли ва муддатида амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг