Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига кириш тартиби белгиланди

Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига кириш тартиби белгиланди

Фото: «Asr.uz»

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Низомга кўра, номзодларни академик лицейга қабул қилишда ўтказиладиган махсус-профессионал танловнинг қуйидаги босқичлари белгиланди:

  • номзодларнинг орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражасини аниқлаш бўйича синов – диктант;
  • жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов;
  • якка тартибдаги якуний суҳбат.

Махсус-профессионал танлов натижаларига кўра номзодни тест синовларини топширишга қўйиш масаласи ҳал этилади.

Танловнинг босқичлари қабул йилининг 1 июнидан 25 июнига қадар ўтказилади.

Шунингдек, низомда синовларни ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари ҳам аниқ белгилаб берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг