Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ипак йўли» халқаро туризм университети Хитойнинг туризмга ихтисослашган ОТМлари билан ҳамкорлик ўрнатди

«Ипак йўли» халқаро туризм университети Хитойнинг туризмга ихтисослашган ОТМлари билан ҳамкорлик ўрнатди

Жорий йилнинг 13-14 май кунлари Хитойнинг Шаньдун провинцияси Цзинань шаҳрида «Ипак йўли» иқтисодий маконининг ҳамкорликда қурилиши ва умумий ривожланиш янги натижаларини ҳамкорликда тадбиқ этиш» мавзусидаги Хитой ва Марказий Осиё 4-ҳамкорлик Форуми бўлиб ўтди. ХХРнинг бешта Марказий Осиё мамлакатлари орасида нодавлат алмашинуви ва ҳудудий ҳамкорлик мақсадида Хитой халқ дўстлик жамияти томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда «Ипак йўли» халқаро туризм университети делегацияси ҳам иштирок этди.

Форум доирасида «Таълим ва ёшлар», «ОАВ орасида алмашинув», «Цзинань ва марказий Осиё иқтисодиёти» мавзуларида музокаралар ва тантанали қабул маросими ўтказилди.

Учрашувда Хитой ва бешта Марказий Осиё мамлакатлари ҳудудий раҳбарияти ва дўстона ташкилотлари раҳбарлари, ва Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси вакиллари, ёшлар ва таълим масалалари бўйича мутахассислар, ОАВ, «Ягона макон, ягона йўл» лойиҳаси доирасида соҳавий ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик раҳбарлари, «Ипак йўли» халқаро туризм университети вакиллари ва бошқалар иштирок этишди.

Форум доирасида ҳудудий ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказилди. Форум натижаларига кўра, «Ипак йўли» халқаро туризм университети ва Шаньдун провинцияси Туризм профессионал коллежи орасида алмашинув ва ҳамкорлик тўғрисида келишув, «Ипак йўли» халқаро туризм университети ва Санья Университетлари орасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Шунингдек, «Ипак йўли» университети ва туризм соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш бўйича ихтисослашган Гуйлинь туризм университети (ХХР) билан «Hotel Management» йўналиши бўйича таълим дастурлари соҳасида (қўшма диплом) келишув имзоланди.

Томонлар, ҳар иккала томон манфаатларини кўзда тутган умумий мақсадларга эришиш йўлидаги масалалар бўйича ҳамкорлик борасида келишиб олдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг