Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мактаб директорларига замонавий менежментнинг инновацион методлари ўргатилади

Мактаб директорларига замонавий менежментнинг инновацион методлари ўргатилади

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Халқ таълими вазирлиги томонидан мактаб раҳбарлари ва тизим ходимларига бошқарувнинг замонавий методларини ўргатиш жорий этилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Абдулла Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида тизимдаги раҳбар, педагог ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда менежментнинг самарали методларини ўқитиш йўлга қўйилди.

Жумладан, ўқув курсларида раҳбар кадрларда ижодий тафаккурни ривожлантириш, уларнинг АКТ ва медиасаводхонлик компетентлигини кучайтириш, соҳага доир илғор халқаро тажриба билан таништиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

2018 йил 31 май куни институтда ташкил этилган «Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган такомиллаштирилган давлат талабларини жорий этишнинг долзарб масалалари» мавзусида республика илмий конференциясида ҳам қайта тайёрлов ва малака ошириш курсларида такомиллаштирилган давлат талабларини бажаришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Конференцияда халқ таълими муассасалари раҳбар ва мутахассисларига менежментнинг инновацион методларини ўқитиш жараёнида давлат талабларини жорий этиш, умумий компетенцияларни ривожлантиришнинг муаммолари ва ечимлари ҳақида маърузалар тингланди.

Анжуман давомида билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни малака ошириш ва қайта тайёрловга жорий этиш, қабул қилинган тавсияларни халқ таълими тизимига татбиқ этиш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг