Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон  журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига қабул квоталари  эълон қилинди

Ўзбекистон  журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига қабул квоталари  эълон қилинди

Фото:«Uz24»

Ўзбекистон  журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига 2018-2019 ўқув йили учун бакалавр таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича қабул квоталари  эълон қилинди. Университетга умумий ўрта таълимни (11-синф базасида) тамомлаганлик тўғрисида шаҳодатнома (аттестат) ёки академик лицей, касб-ҳунар коллежи дипломига эга бўлган фуқаролар танлов асосида қабул қилинади.

Бакалавр таълим йўналишлари бўйича умумий 100 нафар, магистратура йўналиши бўйича  30 нафар, олий журналистика курсларига 6 нафар, умумий 136 нафар талаба  қабул қилинади. Улардан 33 таси грант, 103 таси шартнома асосида.

Қабул жараёни бошқа ОТМлардаги каби 15 июндан 15 июлга қадар давом этиши белгиланган эди. Бироқ, 15 июнь Ҳайит байрами Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 11 июнь кунидаги «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарори билан дам олиш куни сифатида белгиланганлиги муносабати билан  ҳужжатлар 16 июндан бошлаб қабул қилинади.

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига 2018 – 2019 ўқув йили учун қабул Инҳа университети биносида бўлиб ўтади. Манзил: Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани, «Зиёлилар» кўчаси, 9 –уй.

Қабул квоталари қуйидагича:

Бакалавр таълим йўналиши

«Интернет журналистика ва ижтимоий тармоқлар» факультети (умумий 45 нафар ):

Интернет журналистика йўналиши –  10 нафар (3 та грант, 7 та контракт);

Медиадизайн йўналиши –  10 нафар (3 та грант, 7 та контракт);

Босма оммавий ахборот воситалари журналистикаси –  15 нафар (5 та грант, 10 та контракт);

Медиамаркетинг ва реклама –  10 нафар (3 та грант, 7 та контракт).

«Халқаро журналистика ва жамоатчилик билан алоқалар» факультети (умумий 55 нафар ):

Телерадиожурналистика йўналиши –  15 нафар (5 та грант, 10 та контракт);

Спорт журналистикаси йўналиши –  10 нафар (3 та грант, 7 та контракт);

Халқаро журналистика йўналиши – 10 нафар (3 та грант, 7 та контракт);

Жамоатчилик билан алоқалар йўналиши –  20 нафар (6 та грант, 14 та контракт).

Магистратура таълим йўналиши

«Интернет журналистика ва ижтимоий» факультети (умумий 12 нафар):

Интернет журналистика мутахассислиги –  3 нафар (1 та грант, 2 та контракт);

Босма оммавий ахборот воситалари мутахассислиги –  3 нафар (1 та грант, 2 та контракт);

Ноширлик иши ва муҳаррирлик мутахассислиги –  3 нафар (1 та грант, 2  та контракт);

Медиаменежмент мутахассислиги –  3 нафар (1 та грант, 2 та контракт).

«Халқаро журналистика ва жамоатчилик билан алоқалар» факультети (умумий 12 нафар):

Халқаро журналистика мутахассислиги –  3 нафар (1 та грант, 2 та контракт);

Ахборот хизматлари технологиялари мутахассислиги – 3 нафар (1 та грант, 2 та контракт);

Телевидениэ ва радиоэшиттириш мутахассислиги – 3 нафар (1 та грант, 2 та контракт);

Сиёсий-ҳуқуқий журналистика мутахассислиги – 3 нафар (1 та грант, 2 та контракт).

Олий журналистика курслари (маълумоти олий бўлган мутахассислар учун)– умумий 6 нафар (6 та контракт).

Маълумот учун шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, юқорида номи келтирилган сиёсий-ҳуқуқий журналистика, медиаменежмент, интернет журналистика каби янги мутахассисликлар шу кунга қадар мамлакатимизнинг ҳеч бир журналистика факултетида мавжуд бўлмаган, мутлақ янги ва замон талабидаги мутахассисликлар дея эътироф этилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг