Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

1-синфга борадиган ўқувчилар учун «Президент совғаси» жамланмасида нималар бўлади?

1-синфга борадиган ўқувчилар учун «Президент совғаси» жамланмасида нималар бўлади?

Бу йил 1-синфга чиқиши режалаштирилган 732 960 нафар болалар учун «Президент совғаси» хариди амалга оширилиб, туман бўлимлари орқали ҳудудларга етказилмоқда.

1-синф ўқувчиларига бериладиган «Президент совғаси» таркибида 12 турдаги ўқув қуроллари мавжуд:

  • Ўқувчи сумкаси
  • 12 дона дафтар
  • Расм дафтари
  • Акварел бўёқлари
  • Рангли қоғоз
  • Қаламдон
  • Шарикли ручка
  • Рангли қалам
  • 2 дона оддий қалам
  • Пластилин
  • Елим
  • 2 дона ўчирғич

«Президент совғаси» жорий йилнинг 25-августига қадар Вазирликнинг adm.maktab.uz электрон базасига киритилган болалар сонига мос равишда умумтаълим мактабларига етказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг