Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Республикамизнинг барча ҳудудларида Адлия вазирлигининг юридик коллежлари ташкил этилди

Республикамизнинг барча ҳудудларида Адлия вазирлигининг юридик коллежлари ташкил этилди

Фото: «minjust.uz»

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бир қатор коллежлар юридик коллежларга айлантирилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Юридик коллежларнинг ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш, уларга амалий ва ахборот-ресурслари жиҳатдан кўмаклашиш Тошкент давлат юридик университети томонидан, уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назоратни ташкил этиш ҳамда ташкилий-кадрлар базасини мустаҳкамлаш эса – ҳудудий адлия органлари томонидан амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари лавозими бўйича юридик коллежлари директорлари ҳисобланади.

Юридик коллежларни зарур ўқув ва спорт ускуналари, компьютер техникаси ва ахборот-ресурс фондлари билан жиҳозлаш харажатлари таълимга ажратиладиган бюджет маблағлари, шунингдек Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Юридик коллежларига қабул қилиш ҳар бир ҳудуднинг «юриспруденция» йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълимга эга бўлган кадрларга бўлган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган квоталар бўйича танлов асосида амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг