Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пойтахтда кечаси кўчада юриш тақиқланиши бўйича тарқалган хабар рад этилди

Пойтахтда кечаси кўчада юриш тақиқланиши бўйича тарқалган хабар рад этилди

Фото:«Xabar.uz»

Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева аҳолидан тушган айрим саволларга жавоб берди. 

Коронавирус инфекцияси кенг тарқалаётгани туфайли шаҳар ёки ҳудудлар яна ёпиладими?

- Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида 2 ҳафта давомида кечки соат 20:00 дан эрталаб соат 8:00 гача кўчада юриш тақиқланиши мумкинлиги тўғрисида турли асоссиз хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди. Карантин чекловлари бўйича қарор Республика махсус комиссияси томонидан қабул қилиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд. Ёлғон хабарлар тарқалишининг олдини олиш ва уни тарқатган шахсларни жавобгарликка тортиш мақсадида қонун билан жавобгарлик белгиланган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан, ОАВ, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернетда тарқатиш БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодексига мувофиқ, маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳам ушбу хатти-ҳаракатлар такрор содир этилса, БҲМнинг 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг