Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бу — кўзбўямачилик». Санъат ва маданият институти жиддий танқид қилинди (видео)

«Бу — кўзбўямачилик». Санъат ва маданият институти жиддий танқид қилинди (видео)

Кадр: «You-Tube»

«Муносабат» кўрсатувининг навбатдаги сони ўзбек киносининг ютуқ ва муаммоларига бағишланди.

Кўрсатувда иштирок этган Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабалари мавжуд техник имкониятлардан етарли даражада фойдалана олмаётганини таъкидлаган.

«Мен шу институтнинг тўртинчи курсида ўқийман. Кино телевидение ва радио режиссёрлиги бўлимида. Курсда йигирма режиссёрмиз. Табиийки, биз курс иши учун қисқа метражли фильмлар оламиз. Лекин институт техникалар билан таъминланган бўлса-да, ундай фойдалана олмаймиз. Негалигини билмайман. Жиҳозланган павильонга бирорта марта кирмаганмиз, ёнидан ўтиб кетамиз ҳар доим.

Дўстларимиз билан курс иши учун техника таъминоти сўраб чиққанимизда айтишганки, институт ҳудудидан ташқарига чиқиш мумкинмаслигини айтишган», — деб айтган талабаларнинг бири.

«Павильонни кўриб кўзимга ёш келди. Биринчи марта кўришим», — дея киноя қилади иштирокчилардан бири.

Кўрсатув бошловчисининг унда бу техникалар ким учун деган саволига, «меҳмонлар учун, кўзбўямачилик учун», — дея жавоб берилади.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг