Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш учун тест графиги тасдиқланди

Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш учун тест графиги тасдиқланди

Фото:«Xabar.uz»

2019-2020 ўқув йилида хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун масофавий онлайн тест синовларни ўтказиш графиги тасдиқланди.

Масофавий онлайн тест синовлари белгиланган қуйидаги ҳудудлардаги олий таълим муассасаларида ўтказилади:

 Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича:

- Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (ЎзДЖТУ);
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ);
- Тошкент молия институти (ТМИ).

 Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари бўйича:

- Наманган давлат университети (НамДУ);
- Наманган муҳандислик технология институти (НамМТИ).

Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари бўйича:

- Жиззах политехника институти (ЖизПИ).

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:

- Қорақалпоқ давлат университети (ҚҚДУ).

 Қашқадарё вилояти бўйича:

- Қарши давлат университети (ҚарДУ).

Сурхондарё вилояти бўйича:

- Термиз давлат университети (ТерДУ).

Бухоро, Навоий вилоятлари бўйича:

- Навоий давлат кончилик институти (НавДКИ).

Хоразм вилояти бўйича:

- Урганч давлат университети (УрДУ).

Диққат: Тест топширувчилардан тест синовларини ўтказиш графигига қатъий амал қилган ҳолда белгиланган муддатда белгиланган жойга паспорт (асл нусхаси) билан келишлари талаб этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг