Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Япония халқаро университетига қабул имтиҳонлари бошланди

Япония халқаро университетига қабул имтиҳонлари бошланди

Япония халқаро университетида бизнес бошқаруви, молия, IT, педагогика ва туризм соҳаларида етук мутахассис бўлиш истагидаги абитуриентлар учун қабул имтиҳонлари бошланди.

Japanese International University (JIU)  - халқаро стандартларига асосланган замонавий университет бўлиб, бошқа университетлардан таълим бериш методи ҳамда дастури билан фарқланади. Университет таълим жараёнини «қоғоздаги назария»га асосланган ўқитиш тизимидан фарқли равишда «Aмалиётда қўлланган назария» шаклда ўтказади.

Ўқув машғулотлари фақат амалий тажриба ва билимга эга бўлган профессор ўқитувчилар, соҳа бўйича мутахассислар томонидан олиб борилади.

Грант ютиб олиш имконияти

Япония халқаро университети иқтидорли талабларга грант асосида ўқиш имкониятини тақдим этади. Имтиҳонда юқори натижага эришган ТОП ўринлардаги абитуриентлар 80 фоизгача грантга эга бўлади. Умумий контракт миқдори 25 млн сўмни ташкил этиб, абитуриентлар 20 млн сўмгача грант ютиб олишлари мумкин.

Халқаро университет халқаро майдонга йўл очади

Japanese International University  халқаро университет сифатида талабаларга таълимни хорижда давом эттиришлари учун ҳам имконият тақдим этади. Талабалар 2-курсни «Work and Study» (Ўқи ва ишла) лойиҳаси доирасида Японияда давом эттиришлари мумкин бўлади. Бундан ташқари, талабалар ёзги таътилда «Work and Travel» дастури орқали AҚШда ишлаб, саёҳат қилишлари мумкин. Энг асосийси, университетни юқори кўрсаткичлар билан якунлаган битирувчиларни Япониянинг нуфузли компанияларида йиллик маош ўртача $30000 бўлган иш билан таъминланади.

Имтиҳон топшириш муддати

Япония халқаро университетининг навбатдаги имтиҳони 2023 йилнинг 25 феврал куни инглиз тили фанидан бўлиб ўтади. Имтиҳонда иштирок этиш учун абитуриентлардан 2023 йилнинг 22 февралига қадар рўйхатдан ўтиш талаб қилинади. IELTS 5,5 ва ундан юқори балли сертификатига ега бўлган абитуриентлар эса имтиҳонсиз қабул қилинади. Имтиҳон саволларини шу ерда юклаб олишингиз мумкин.

«Устозсиз етти кунлик йўл, етти йилда босиб ўтилади»

Япония халқаро университетида амалий тажрибага эга бўлган устозлардан таҳсил олиб, тўрт йил умрингизни амалиётда қўлланадиган манфаатли билим олишга сарфламоқчи бўлсангиз, имтиҳонда иштирок этинг.

Батафсил маълумот ҳамда рўйхатдан ўтиш учун Japanese International Universityнинг алоқа марказларига ариза қолдиринг.

Мурожаат учун:

Алоқа маркази: (71) 203-02-20

Instagram

Telegram

Facebook

Манзил: Самарқанд шаҳри, Садриддин Айний кўчаси. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг