Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Android» ва «iPhone»да қандай қилиб сўзлашувларни ёзиб олиш мумкин?

«Android» ва «iPhone»да қандай қилиб сўзлашувларни ёзиб олиш мумкин?

Фото: «Android-tip.com»

«Android» смартфонларда қандай қилиб суҳбатларни ёзиб олиш мумкин

Қуйида келтириладиган дастурлар интернетга уланмаган ҳолда автоматик равишда қўнғироқларни ёзиб олади. Бунинг учун керакли дастурни кўчириб олишиб, керакли созламаларни бажаришингиз даркор.

«Cube Call Recorder ACR»

Мазкур дастур нафақат мобиль алоқани, балки «Skype», «Telegram», «WhatsApp», «Facebook Messenger» ва «Viber» каби мессенжерлар томонидан интернет орқали амалга оширилган овозли қўнғироқларни ҳам ёзиб олади. Бироқ ушбу функцияда барча смартфонларда ҳам ишламайди, уни синаб кўриш учун дастурни ўз смартфонингизга ўрнатиб кўришингиз керак.

«Cube Call Recorder ACR» одатда барча суҳбатларни ёзиб олади, бироқ сиз унга керакли рўйхатни киритишингиз ва бу орқали ёзиб олиниши шарт бўлмаган суҳбатларни белгилаб қўйишингиз мумкин.

Дастурни юклаб олиш бепул, шунингдек, унинг ичида рекламалар ҳам йўқ. Шунга қарамай, унинг пулли версиясини сотиб олиб, ёзиб олинган аудиоларга ПИН-код ўрнатсангиз ҳам бўлади.

«Қўнғироқларни ёзиб олиш»

Ушбу дастур ёрдамида автоматик равишда фақатгина белгиланган контактларни, номаълум рақамдан амалга оширилган қўнғироқларни ёки барча қўнғироқларни ёзиб олиш мумкин.

Дастурда ёзиб олинган аудиолар омборига ПИН-код қўйиш функцияси бор. Булутли дикслар синхронлашади ва овоз сифатини созлаш имкониятини беради. Пулли версиясида рекаламалар йўқ ҳамда автоматик равишда юкланган аудио файлларни «Google Drive» ёки «Dropbox»га юклаш мумкин.

«Мен учун қўнғироқларни автоматик тарзда ёзиб олиш»

Мазкур дастурнинг қўнғироқлар учун яратилган фильтрини айтмаса, юқоридаги иккисидан анча соддароқ қилиб ишланган. Қўшимча функциялари ичида ёзиб олинган аудиолар овозини баландлатиш ва ПИН-код орқали ҳимоялаш имконияти мавжуд. Созламаларни «ковлаш»ни ёқтирмайдиган фойдаланувчилар учун ушбу дастур айни муддао. Фақатгина экранни тўлиқ қоплаб оладиган рекламаларга чидаш керак, уларни ўчириб қўйиш эса пулли.

Фото: «Лайфхакер»

«iPhone»ларда қандай қилиб суҳбатларни ёзиб олиш мумкин

iOS операцион тизимидаги чекловлар сабаб «iPhone»ларда суҳбатларни ёзиб олиш бироз мушкул, бироқ шунга қарамай бир нечта усуллар мавжуд.

Мобил дастур орқали

«App Store»дан конференц-алоқа ёрдамида қўнғироқларни ёзиб оладиган дастурни топиш мумкин. У қуйидагича ишлайди: сиз суҳбатда бирор бир одам орқали ботни юклайсиз, у эса суҳбатга аралашмаган ҳолда уни ёзиб олади ва маълумотларни интернет орқали сизга узатади.

Бу каби дастурлар орасида «TapeACall Lite» ва «Call Recorder Unlimited» энг оммабоплари. Иккала дастур ҳам деярли бир хил ва видеоқўлланмаси ҳам борлиги сабаб ундан фойдаланиш қийинчилик туғдирмайди.

«TapeACall Lite» ва «Call Recorder Unlimited»  7 кунда бепул ишлайди, шундан сўнг ҳар ой фойдаланувчининг картасидан белгиланган мидордаги пулни ечиб олади. Шундай экан, ушбу дастурлардан фойдаланиб бўлгач, унга «уланишни» бекор қилишни унутманг.

Махсус қурилма ёрдамида

«iPhone»лар учун суҳбатларни ёзиб олишга мўлжалланган махсус аксессуарлар ҳам мавжуд. Масалан, «Call recorder» — у мобиль алоқалар ва мессенжерлар орқали амалга оширилган онлайн-қўнғироқларни ёзиб олади.

Қандай қилиб исталган телефонда суҳбатларни ёзиб олиш мумкин?

Ҳаммага маълум бўлган усул — суҳбатни диктофонга ёзиб олиш. Қоидасига кўра, сиз телефон орқали гапиришни бошласангиз, овозни ёзиб олишга мўлжалланган дастур микрофонни ўчириб қўяди. Бироқ ҳар доим айнан шу дастур ўрнатилган смартфонни топиш ва ўз телефонингиз яқинига олиб келишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг