Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Билайн»га абонентларга етказилган моддий зарарни қоплаш бўйича кўрсатма берилди

«Билайн»га абонентларга етказилган моддий зарарни қоплаш бўйича кўрсатма берилди

Фото: «UZ24.uz»

2018 йил 1 март куни «Unitel» МЧЖ тармоғининг биллинг тизимида кўзда тутилмаган ҳодиса юз бериши сабабли, 2018 йил 1-2 март кунлари «Статус» ва «Бир Ой» тариф режаларидан фойдаланувчи абонентларнинг ҳисоб баланси ёки ишлатилган трафиги нотўғри кўрсатилиши кузатилди.

Оқибатда «Unitel» МЧЖнинг мижозларни қўллаб-қувватлаш марказига бўлган юклама кескин ошди, бу эса ўз навбатида, «Unitel» МЧЖ марказига қўнғироқни амалга ошириб бўлмаслик ва мазкур ҳодисадан бехабар бўлган абонентлардан кўплаб шикоятлар келиб тушишига сабаб бўлди.

Ушбу ҳодиса натижасида «Unitel» МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикасининг мобиль алоқа хизматларини сифатли ва ўз вақтида тақдим этиш бўйича қонуний ва норматив ҳужжатлар талаблари ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилган.

Юқорида келтирилган ҳолатларни инобатга олиб, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспексияси томонидан келгусида бу каби муаммолар келиб чиқишини олдини олиш ва ҳодиса бўйича абонентларни ўз вақтида огоҳлантириш юзасидан тегишли чораларни кўриш ҳамда «Билайн» тармоғида юз берган мазкур ҳолат натижасида абонентларга етказилган моддий зарарни қоплаш бўйича «Unitel» МЧЖга кўрсатма берилди ва унинг бажарилиши назоратга олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг