Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бу менинг хатоим эди ва бунинг учун узр сўрайман». Марк Цукербергнинг АҚШ Конгрессидаги кўрсатмаси эълон қилинди

«Бу менинг хатоим эди ва бунинг учун узр сўрайман». Марк Цукербергнинг АҚШ Конгрессидаги кўрсатмаси эълон қилинди

Фото: «ITC.ua»

Бугун, 10 апрель куни АҚШ Конгресси вакиллик палатаси фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари тарқаб кетиши борасида «Facebook» асосчиси Марк Цукерберг билдирган кўрсатмани эълон қилди, деб хабар берди «ITC.ua».

Ҳужжатда нафақат «Cambridge Analytica» компанияси билан юзага келган можаро тафсилотлари, балки Россиянинг АҚШ президентлиги сайловларига аралашуви тарихи ҳақида ҳам батафсил сўз борган.

АҚШ Конгресси томонидан 10—11 апрел кунлари тингланадиган кўрсатмада Цукерберг ўз айбини тан олган ва ижтимоий тармоқдан ёлғон маълумотларни тарқатиш, ғийбатларни юзага келтириш, хорижликларнинг аралашуви ҳамда ноқонуний равишда фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини олиш каби ғаразли мақсадда фойдаланишаётгани учун узр сўрайди.

Шунингдек, ҳужжатда «Facebook» эндиликда бу каби ҳолатларнинг такрорланмаслиги учун келажакда қандай чораларни кўраётгани ҳам келтириб ўтилган. 

Россиянинг Америка сайловларига аралашуви ҳақида гапириладиган бўлса, «Facebook» Россиянинг «Интернет тадқиқот агентлиги»га боғлиқ 470 дан ортиқ аккаунт ва саҳифаларни аниқлаган. Аниқланишича, «троллар фабрикаси» дея ном олган аккаунлар орқали 2015—2017 йилларда 80 мингдан ортиқ постлар чоп этилган ва уни 29 миллиондан ортиқ одам ўқиган.

«Биз ўз масъулиятимизни етарли даражада англай олмадик ва бу бизнинг катта хатоимиз. Бу менинг хатоим ва бунинг учун узр сўрайман. «Facebook»ка мен асос солганман, ижтимоий тармоқни мен бошқараман ва барча жавобгарлик менинг бўйнимда», — дейди Цукерберг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг