Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бунақаси бўлмаган. Глобал фойдаланувчилар мобиль иловаларга 86 миллиард доллар сарфлашди

Бунақаси бўлмаган. Глобал фойдаланувчилар мобиль иловаларга 86 миллиард доллар сарфлашди

Хитойлик ва японнинг смартфонида 100дан ортиқ илова бўлади.

Фото: «App Annie»

Ўтган йилни сарҳисоб қилган «App Annie» компанияси шундай хулоса чиқарди: глобал фойдаланувчилар мобиль иловаларга 86 миллиард доллар сарфлашди. Бу 2015 йилга нисбатан икки ҳиссадан ҳам кўп (+105 фоиз) ўсиш дегани. Жами 175 млрд. iOS ва Android илова юклаб олинди – бу 2015 йилгидан 60 фоиз юқори кўрсаткич.

2017 йили ҳар бир фойдаланувчи ўртача 1,5 ойни мобиль иловаларга сарфлаган. Бир фойдаланувчи ойига ўртача ўзи ўрнатган қарийб 80та иловадан 40тасини ишлатмоқда. Ўз телефонларига илова ўрнатишда Хитой ва Япония фуқароларига етадигани йўқ: улардаги ҳар бир смартфонда 100дан ортиқ илова бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг