Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода сунъий интеллект лабораторияси ташкил этилади

Бухорода сунъий интеллект лабораторияси ташкил этилади

Фото: Xabar.uz

Бухоро давлат Техника университетида замонавий сунъий интеллект илмий-амалий лабораторияси ташкил этилади. Бу ҳақда «Xabar.uz» га университет ахборот хизмати раҳбари Малика Шукруллоева маълумот берди.

Маълумки, лаборатория ташкил этиш ташаббуси Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йил 21 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида илгари сурилган. У 2025 йил 22 октябрда имзоланган ПФ–189-сонли Фармон билан ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланган.

«Фармонга мувофиқ, мамлакат бўйлаб 9 та олий таълим муассасасида сунъий интеллект лабораториялари ташкил этилади. Улар орасида Бухоро давлат Техника университети ҳам бор. Лаборатория техник талаблари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан тасдиқланади. Зарур жиҳоз ва ускуналарни харид қилиш жараёнида банк ҳамкорлиги йўлга қўйилади»,-деди университет ректори Садоқат Сиддиқова.

Ушбу масала юзасидан Бухоро вилояти ҳокимининг рақамлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳамда «Микрокредитбанк» раҳбарияти вакиллари учрашув ўтказишган. Унда сунъий интеллект лабораториясини ташкил этиш, уни қўллаб-қувватлаш ва сунъий интеллект йўналишидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.

Садоқат Сиддиқованинг айтишича, янги лаборатория талабалар ва ёш тадқиқотчилар учун илғор технологиялар билан ишлашни ўргатувчи, уларнинг илмий салоҳиятини оширувчи муҳим майдончага айланади. Шунингдек, у саноат корхоналари, IT-компаниялар ва давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда инновацион лойиҳалар яратиш имконини беради.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг