Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Электрон тижорат орқали дори воситаларини сотишга рухсат берилади

Электрон тижорат орқали дори воситаларини сотишга рухсат берилади

Фото: «Stilnos.com»

Ўзбекистон Республикаси Президенти бугун, 14 май куни «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар бергандик.

Мазкур қарорга биноан, 2018 йил 1 июлдан:

  • электрон тижорат орқали реализация қилинган товарларни етказиб бериш бўйича хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига учинчи шахслар учун тўловларни қабул қилиш ҳуқуқи берилади;
  • электрон тижорат орқали сотиладиган товарлар учун уларнинг умумий қийматидан мажбурий 15 фоизли олдиндан тўлов тўлаш талаби бекор қилинади;
  • электрон тижорат орқали реализация қилинган товарларни сотувчига ва етказиб берувчига шахсий мулк, ижара ва бошқа фойдаланиш ҳуқуқига асосан тегишли бўлган автомобиль транспортида Ўзбекистон бўйлаб етказиб беришда лицензия олиш талаб қилинмайди;
  • электрон тижорат орқали дори воситалари ва тиббиёт буюмларини реализация қилишга рухсат этилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг