Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Элон Маск Лос-Анжелесдаги туннелини намойиш этди (видео)

Элон Маск Лос-Анжелесдаги туннелини намойиш этди (видео)

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

«Tesla», «SpaceX» ва «Boring Company» асосчиси Элон Маск ўзининг «Instagram»даги саҳифасига Лос-Анжелес халқаро аэропорти билан «SpaceX» штаб-квартирасини бирлаштириб турувчи туннель бўйлаб ҳаракатлангани тасвирланган видеони жойлаштирди, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru».

Мазкур туннелни қуриш ишлари деярли якунланган бўлиб, фақатгина маҳаллий ҳукуматнинг рухсатини олиш қолган. Ҳукумат ушбу туннель орқали бир неча ой бепул ҳаракатланиш борасида қарор чиқариб бериши керак. Кейинчалик унда ҳаракатланиш пулли бўлади, бироқ Маскнинг айтишича, туннель автобус чипталаридан анча арзонга тушади.

Шунингдек, Маскнинг тасдиқлашича, туннель биринчи навбатда йўловчилар ва велосипедчилар учун мўлжалланган. Автомобиллар ҳам ундан фойдаланишлари мумкин, аммо иккинчи навбатда. Бундан ташқари маълумотларга кўра, компания Вашингтон ва Нью-Йорк ўртасида ҳам туннель қазишни бошлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг