Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Galaxy S9+»нинг таннархи ҳисобланди: инсоф ҳам керак-да, «Samsung»!

«Galaxy S9+»нинг таннархи ҳисобланди: инсоф ҳам керак-да, «Samsung»!

Фото: «Терабайт»

«Samsung» компанияси яқинда ўзининг «Galaxy S9» ҳамда «S9+» флагманларини тақдим этди. Уларнинг функциялари, хусусиятлари билан бир қаторда, нархи ҳам юқори. Хўш, аслида, шу моделларга мансуб смартфонларнинг таннархи қанчага тушади? «Терабайт» нашри бу саволга жавоб қидириб кўрди.

«TechInsights» компанияси мутахассислари бу масалага жиддий ёндашишди ва «Samsung Galaxy S9+» смартфонини қисмларга ажратиб, бутловчи қисмларининг нархларини ҳисоблашди.

Аниқланишича, 840 АҚШ доллари нархида савдога чиқарилган бу моделнинг таннархи аслида 379 АҚШ долларига тенг экан! Бу – жанубий кореялик техногигант мазкур смартфонига икки баравардан ошиқ нарх қўйиб сотяпти, деганидир.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг