Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИББ ходимлари ТАТУда АКТ бўйича билимларини оширади

ИИББ ходимлари ТАТУда АКТ бўйича билимларини оширади

Тошкент ахборот технологиялари университети.

Фото: «uz24.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 февраль куни «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу қарорга кўра, жиноятларга чоралар кўриш ва уларни фош этишда, биринчи навбатда, тезкорлик ва мувофиқлашган ҳамкорликни таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларини «Хавфсиз шаҳар» аппарат-дастурий комплекси имкониятларидан кенг фойдаланишга йўналтириш белгиланган.

Шунингдек, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети негизида Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларида энг янги, шу жумладан, «Хавфсиз шаҳар» аппарат-дастурий комплексидан самарали фойдаланиш имконини берувчи ахборот-коммуникация технологиялари билан ишлаш бўйича амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган махсус ўқув дастурлари ташкил этиш вазифаси топширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг