Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инглиз тили грамматикасини тез ўзлаштиришга ёрдам берадиган мобиль дастур тақдим этилди

Инглиз тили грамматикасини тез ўзлаштиришга ёрдам берадиган мобиль дастур тақдим этилди

Фото: Лайфхакер

«Lifehacker.ru» сизга инглиз тилида гапларни тўғри тузиш ва луғат бойлигингизни оширишга ёрдам берадиган «Simpler» мобиль дастури ҳақида маълумот беради.

«Simpler» назария, амалиёт ва доимий такрорлашларни ўз ичига олган самарали ҳамда эски услубдан фойдаланади. Бироқ дастурчилар анъанавий ўқитиш моделини замонавий рақамли технологиялар ёрдамида яхшилашга муваффақ бўлди, эндиликда тил ўрганиш зерикарли машғулот эмас.

«Simpler»даги машғулотлар бир нечта янги сўз билан танишишдан бошланади. Ҳар бир сўз қизиқарли иллюстрация ва уни тўғри талаффуз қилишга ёрдам берадиган сўз бирикмаси билан тасвирланган. Ёдлаб қолиш тизими Эббингаузнинг даврий такрорлаш назариясига асосланган, шу сабабли дастур маълум бир оралиқда сўзлар ёдингизда қолган-қолмаганини текшириб туради.

Иккинчи босқич янги грамматик қоидалар билан танишишдан иборат. Бунинг учун «Simpler» гап тузилмасини блоклар кўринишида тақдим этади, бу эса ўз навбатида хотирада яхши сақланиб қолади.

Сўнгги босқич — амалий машғулот. Уни бажариш учун ҳозиргина дарсда ўтилган сўзлар ва уларни грамматик қоидалар бўйича тўғри қўллашни билиш талаб этилади. Машқлар турлича — диаолог, таржима, матндаги хатоларни топиш ва ҳоказо кўринишида бўлади.

«Simpler»нинг барча назарий материаллари ва қисман амалий машқлари бепул. Аммо ундан тўлиқ фойдаланиш учун ойлик тўловни амалга ошириш керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг