Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кореялик экспертлар тадбиркорлик муҳити учун нималар зарурлигини айтди

Кореялик экспертлар тадбиркорлик муҳити учун нималар зарурлигини айтди

Фото: «Mitc.uz»

Жорий йилнинг 15-21 апрель кунлари Корея ахборотлашган жамиятни ривожлантириш институти (KISDI) муассасаси мутахассислардан иборат делегация мамлакатимизда бўлиб, Ўзбекистонда дастурий таъминот бозори ҳамда стартап лойиҳаларни ривожлантириш масалаларига бағишланган учрашувларда иштирок этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, KISDI экспертлари сўнгги 15 йил мобайнида жаҳоннинг 27 мамлакатида 73та лойиҳани амалга оширишга муваффақ бўлганлар.

Делегация юртимиздаги сафари давомида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожлантириш вазирлиги, шунингдек Мирзо Улуғбек инновация маркази ҳамда вазирлик тизимидаги бошқа ташкилотлар, IТ-компанияларда учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Жумладан, 17 апрель куни вазирликда ташкил этилган учрашувда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров кореялик экспертларни қабул қилди. Учрашувда IТ-стартапларни ва миллий дастурий таъминот бозорини ривожлантириш бўйича давлат сиёсатининг аҳамияти таъкидланди.

Ўзаро ҳамкорликда давом этадиган консултатив дастур 2018 йилнинг декабрига қадар 4 босқичда ташкил қилинади. Дастурнинг иккинчи босқичида ўзбекистонлик 5 нафар мутахассиснинг Корея Республикасида ихтисослашган ўқув ва семинарларда иштирок этиши режа қилинган.

Кореялик мутахассислар дастурий таъминот бозорида тадбиркорлик муҳитининг муваффақиятли ривожланиши учун инсон салоҳияти, қулай тадбиркорлик иқлими, иқтисодий асос ҳамда қулайликлар зарурлигини қайд этдилар.

Ўз навбатида, Олимжон Умаров меҳмонларнинг диққатини ҳукумат томонидан соҳаларда, хусусан ахборот технологиялари соҳасида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун барча қулайликлар яратиб берилаётганига қаратди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг