Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда «IT-Park» очилишига оз фурсат қолди!

Ўзбекистонда «IT-Park» очилишига оз фурсат қолди!

Фото:«Xabar.uz»

Бугун, 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги биносида Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасида дастлабки Технологик парк – АТ Паркнинг очилишига бағишланган биринчи матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки директори Фарҳод Ибрагимов, АТ Парки маслаҳатчиси жаноб Партасарти, АТ Паркининг бошқа маьсул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари хамда таниқли блоггелар иштирок этмоқда.

Фото:«Xabar.uz»

Матбуот анжуманининг асосий мавзуси жорий йилнинг 24 июль куни бўлиб ўтиши кутилаётган АТ Паркининг очилиш маросими бўлди. Тадбирда АТ Паркининг келгусидаги фаолияти, Технопарк дастурлари – инкубация ва акселерация дастурига аризалар қабул қилиш, ушбу дастурларнинг танлов шартлари, АТ Академияси фаолияти ва АТ Парки резиденти бўлиш талаблари ҳақида маълумот берилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг