Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда петиция юбориш бўйича портал ишга тушади

Ўзбекистонда петиция юбориш бўйича портал ишга тушади

Фото: Ҳаракатлар стратегияси маркази

«UZINFOCOM» Ягона интегратори дастурчилари томонидан тайёрланган «Менинг фикрим» махсус портали 2018 йилнинг 20 апрелида ишга туширилиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги қонунчилик муаммолари ва Парламент тадқиқотлари институти ҳамда қатор мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда www.meningfikrim.uz портали ишлаб чиқилди.

Портал бугун, 20 апрель куни соат 16:00 (Тошкент вақти билан)да ишга туширилиб, фуқаролардан электрон жамоавий мурожаатларни қабул қила бошлайди. Жамоавий мурожаат фойдаланувчилар томонидан 4 босқичда амалга оширилади:

— Авторизация ва мурожаатни яратиш;

— Экспертиза ва мурожаатни жойлаш;

— Мурожаатга овоз бериш;

— Мурожаатни кўриб чиқиш.

Демак, бу ҳолатда ушбу портал орқали электрон тарзда петиция юбориш ҳам мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг