Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қизиқарли статистика: Математика ва физика фанлари олимпиадасида Хоразмдан 1093 нафар, Жиззахдан эса 43 нафар иштирокчи рўйхатдан ўтди

Қизиқарли статистика: Математика ва физика фанлари олимпиадасида Хоразмдан 1093 нафар, Жиззахдан эса 43 нафар иштирокчи рўйхатдан ўтди

Олимпиаданинг расмий «matfiz.uz» сайти скриншоти.

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган физика ва математика фанларидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги республика олимпиадасининг 1-босқичи ўз ниҳоясига етди.

Олимпиаданинг биринчи босқичида рўйхатдан ўтганлар сони 4755 нафарни ташкил этди.

Рўйхатдан ўтганлар сони вилоятлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Хоразм вилояти — 1093;
  • Фарғона вилояти — 907;
  • Навоий вилояти — 397;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 372;
  • Тошкент вилояти — 299;
  • Тошкент шаҳри — 289;
  • Наманган вилояти — 281;
  • Сурхондарё вилояти — 260;
  • Қашқадарё вилояти — 248;
  • Бухоро вилояти — 240;
  • Самарқанд вилояти — 142;
  • Сирдарё вилояти — 198;
  • Андижон вилояти — 86;
  • Жиззах вилояти — 43 нафар.

Улардан 4000 нафардан зиёдроғи онлайн тестда иштирок этиб, саволларга жавоб бердилар.

Биринчи босқичда 80 ва ундан юқори балл тўплаган иштирокчилар сони 585 нафарга етди, улар 1-босқич ғолиби деб эълон қилинди ва олимпиаданинг 2-босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

Эслатиб ўтамиз, олимпиаданинг иккинчи (минтақавий) босқичи — 2018 йил 10 февраль куни Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг ҳудудлардаги филиалларида ўтказилади.

Якуний босқич эса 2018 йилнинг 22—25 февраль кунлари Тошкент шаҳрида Тошкент ахборот технологиялари университетида ўтказилади. Ушбу босқичда иштирокчилар физика ва математика фанларидан 10 тадан амалий масалаларни ёзма топширадилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг