Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қўлдан иккинчи экран сифатида фойдаланадиган «ақлли» соат яратилди

Қўлдан иккинчи экран сифатида фойдаланадиган «ақлли» соат яратилди

«Asu» модели.

Фото: «Лайфхакер»

Қўл юзасига маълумотлар тасвирини туширган ҳолда ундан фойдаланиш имкониятини берадиган ноодатий соат яратилди, деб хабар берди «Лайфхакер».

«Ақлли» соатларнинг кенгайтмаси қанчалик юқори бўлмасин, исталганича маълумотларни жойлаштиришнинг имконияти йўқ. Бу каби муаммога «Haier» компанияси МWC 2018 кўргазмасида оргинал ечим тақдим этди. Компания ўзининг «Asu» моделидаги соатига мини-проекторни жойлаштирди. Унинг ёрдамида маълумотлар тасвирини қўлга узатиш мумкин.

«Asu» квадрат дисплейга эга бўлиб, проектор сабаб бироз чапга сурилгандек. У қўл юзасига 854 х 480 нуқтали тасвирни чиқариб беради.

Соатлар фойдаланувчининг турли хатти-ҳаракатларини тушунади, бу орқали эса унинг интерфейсини бошқариш мумкин. Фойдаланувчи бирор-бир элементни танлаши учун соат экранига шунчаки тегинишнинг ўзи кифоя. Шунингдек, проектор соат экранига чизган нарсангиз суратингизни ҳам чиқариб беради.

«Asu»га 1 гигабайт тезкор хотира ва LTE модули ўрнатилган бўлиб, унинг ёрдамида осонгина қўнғироқларни амалга ошириш ва интернетга уланиш мумкин. Фитнес-датчиклар қаторидан акселерометр, гироскоп ва пульсометр ўрин олган. Бундан ташқари ихтирочилар соатга мусиқаларни ёзиб олиш учун GPS модулини ҳам ўрнатган.

Ҳозирча «Haier»нинг нархи эълон қилинмади, бироқ тахминларга кўра у 150 доллар атрофида бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг