Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рақамли асрда инсоннинг ўрни қаерда?!

Рақамли асрда инсоннинг ўрни қаерда?!

Фото: «Tanna Partners»

Яқин ўн йилликларда, истаймизми-йўқми, биз яшаётган дунё кескин ўзгаришга учрайди. Таниқли экспертлар шундай фикрда, чунки кўп ишлар автоматлашган тизимлар ва роботлар гарданига юкланмоқда. Бу яхши, аммо инсоннинг ўзи нима бўлади? Шу масалада кўп бош қотирган нуфузли Gartner компанияси ўз хулосаларини чиқарди. Улардан айримларига тўхталамиз. Яъни инсон-компютер мунобатлари қайси сценарийда ривожланишига разм соламиз.

Соғ бўлишга мажбурсиз...

Ходимлар (инсонлар) иш берувчи талабидан келиб чиқиб, қўлига махсус тасма тақиб юришга мажбур бўлади. Тасма-қурилма ҳар бир ишчи саломатлигини доимий назоратга олади. Бу кўнгилсиз оқибатларнинг олдини олиш учун кўрилган чора. Инсоннинг томир уриши кўрсаткичлари доимий мониторингда туради, унинг аҳволи ёмонлашмасидан бурун унга биринчи тез ёрдам кўрсатилади.

Робот-ёзувчилар

Ҳозир хориждаги йирик нашрларда спорт ва иқтисодиёт янгиликларини одамлар эмас, балки дастурий алгоритмлар яратяпти. Мана ҳозир — 2018 йилда жами бизнес-контентнинг 20 фоизи машиналар томонидан ёзилмоқда.

Ёрдамга «муҳтож» нарсалар

Прогнозлар 2021 йилга бориб нарсалар интернети учун соатига миллионлаб қурилмалар сотилишини кўртсатмоқда. Корхона-ташкилотлар ҳозирдан ўша қурилмаларга қандай хизмат кўрсатиш ҳақида бош қотириши керак.

Машиналар иқтисодиётга ишлайди

2020 йилда иқтисодий транзакцияларнинг қарийб 5 фоизи инсон иштирокисиз, бевосита алгоритмлар томонидан бажарилади. Gartner келгусида уларнинг суғурта ва бошқа молиявий амалиётларда мустақил ишлай бошлашига ишонмоқда.

Робот-бошлиқ

Роботлар нафақат ишчи, раҳбар ҳам бўлади. Робот-раҳбар ходимлар (инсонлар)нинг меҳнат унумдорлигини, топшириқларни вақтида бажаришини назорат қилади, ҳатто талабга жавоб бермаганларини ишдан бўшатиши мумкин...

«Ақлли уй»лар кибертаҳдидлар нишони

«Ақлли уй» хўжайини учун қулай, аммо унинг жилови хакерлар қўлига ўтса борми?.. Бунақанги уйларнинг кибертизимини қўлга олган хакерлар хонадон соҳибларини ўзлари истаган кўйга солишлари ҳеч гап эмас: хоҳлашса электрни узиб қўйишади, исташса... Шунинг учун ҳам «ақлли уй»лар хавфсизлиги ҳақида ҳозирдан ўйлаш керак.

Шахсий виртуал котиб

2020 йилда шахсий виртуал котиблар мобиль операцияларнинг тахминан 40 фоизини ўз зиммаларига олади. Экспертлар буни ҳатто дастурлаш даврининг хотимаси дея баҳолашмоқда. Чунки фойдаланувчилар ҳар бир иловани ишга тушириб ўтиришмайди, керак нарсани виртуал ёрдамчидан билиб олишаверади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг