Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Sony»нинг янги иккиталик камераси мутлақ қоронғуликда ҳам суратга олишга қодир

«Sony»нинг янги иккиталик камераси мутлақ қоронғуликда ҳам суратга олишга қодир

Фото: «4PDA»

«Sony» компанияси Барселонада бўлиб ўтаётган «МWC 2018» кўргазмасида флагман смартфонлар ҳамда аксессуарларидан ташқари жуда кам ёруғлик шароитида ҳам тасвирга олишга қодир иккиталик камеранинг прототипини тақди этди, деб хабар берди «4PDA».

Бундан ташқари компания «Sony Fusion» технологияси асосида тасвирларни қайта ишлашга мўлжалланган янги процессорни ҳам намойиш этди.

«Sony Fusion» бир вақтнинг ўзида иккита камерадан етарли даражада ёритилмаган муҳитда ҳам максимал даражада ранглардан фойдаланган ҳолда суратга олади, шу билан бирга барча деталларни сақлаб қолади.

Фото: «4PDA»

Қиммат бўлмаган аксарият мобил сенсорлар ISO билан 6400 тагача суратга ололади. «Sony»нинг янги камераси эса ISO бўйича 51 200 тагача суратларни ва 12 800 тагача видеоматериалларни олишга қодир.

Айни вақтда ушбу камералар фақатгина прототип бўлганлиги учун улар яқин орада тижорий мақсадларда қўлланилишини кутмаса ҳам бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг