Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Starship ўнинчи синов парвозини муваффақиятли якунлади

Starship ўнинчи синов парвозини муваффақиятли якунлади

Фото: Ronaldo Schemidt/AFP

Американинг SpaceX компанияси Starship фазо кемаси (прототипи) ракета ташувчисининг ўнинчи синовини ўтказди. Қуйруқ қисми шикастланганига қарамай, ракета Ҳинд океанига муваффақиятли қўндирилган.

Starship ракетасини учириш бўйича январ, март ва май ойларидаги уринишлар омадсизликка учраганди.

Ушбу парвоз давомида SpaceX биринчи марта Starship юкхонасидан Starlink алоқа тизими сунъий йўлдошларининг саккизта симуляторини олиб чиқишга муваффақ бўлди. Илгари техник муаммолар туфайли бу вазифа уддаланмаганди. Бундан ташқари, компания Raptor двигателини муваффақиятли қайта ишга туширди ва Ерга қайтиш пайтида кеманинг ишончлилигини оширишга қаратилган ишланмаларни синовдан ўтказди.

Ракета Техас штатида жойлашган Starbase космодромидан Шарқий қирғоқ вақти билан соат 19:30 да ҳавога кўтарилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг