Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сунъий интеллект Вашингтонни «портлатиш»га ёрдам берди (видео)

Сунъий интеллект Вашингтонни «портлатиш»га ёрдам берди (видео)

Фото: «Virginia Tech»

Олимлар ядровий портлаш йирик шаҳарларга қанчалик зарар етказишини аниқлаш мақсадида Вашингтон шаҳри моделини унинг фуқаролари билан биргаликда яратди, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru».

Сунъий интеллект олимларга оловли шарнинг тарқалишини ва ҳалокат зоналарини аниқлашда, шунингдек, одамларнинг кун давомида шаҳар бўйлаб ҳаракатланиши, бинолар ёки жамоат транспортларининг тўлиб кетиши каби омилларни ҳисобга олишга ёрдам берди.

«Virginia Tech» гуруҳи аввал таҳлил ўтказди, сўнгра ҳақиқий шаҳарни унинг учидаги мобиль миноралари ва электр таъминот тармоқларига қадар яратди. Симуляциянинг якуний хулосаси мутахассисларга фавқулодда вазиятларда қандай қилиб тезкорлик билан ҳаракат қилиш борасида ёрдам беради.

Алоҳида персонажларнинг ҳаракатларини инобатга олган ҳолда гуруҳларнинг хатти-ҳаракатларини аниқлайдиган моделлаштирилган дастур устида олимлар ўн йиллардан буён иш олиб боради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг