Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Телеграммалар ўрнига телеграмлар: Белгияда 171 йиллик тарихга эга телеграф ёпилади

Телеграммалар ўрнига телеграмлар: Белгияда 171 йиллик тарихга эга телеграф ёпилади

Телеграммалар ўрнига телеграмлар.

Фото: «Xabar.uz»

Белгияда биринчи телеграмма 1846 йили жўнатилганди – бу хабар Брюссел–Антверпен темир йўли бўйлаб ётқизилган линия орқали узатилган. Орадан 171 йил ўтди – энди мамлакат телеграфдан воз кечмоқчи: энг охирги телеграмма 29 декабр куни жўнатилади ва тизим бутунлай тўхтатилади.

Аммо Белгия телеграфдан воз кечаётган биринчи давлат эмас. XIX асрнинг 30-йилларида телеграф ихтиро қилинган Буюк Британия 1982 йилдаёқ ундан воз кечганди. АҚШ 2006 йили, Ҳиндистон 2013 йили телеграммаларни «тўхтатган».

Ҳа, мобил алоқа ва интернет-мессенжерлар ривожланган замонда телеграммаларга ўрин қолмаяпти. Бу серташвиш жараёнга талаб кам, бунинг устига қиммат: оддийгина мисол, 20та сўздан иборат шошилинч телеграммани жўнатиш белгиялик учун деярли 25 еврога тушаркан. Шунинг учун ҳам телеграммаларнинг ўрнини телеграмлар эгаллаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг