Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Telegram»нинг ўнта асосий камчилигини биласизми?

«Telegram»нинг ўнта асосий камчилигини биласизми?

Фото: «360tv.ru»

«Терабайт» нашри «Telegram»нинг камчиликлари, аниқроғи — унга етишмаётган ўнта функция ҳақида маълумот берди.

Идеал илова бўлиш учун «Telegram»га бундан бошқа янгиликларни ҳам қўшиш керакдир, аммо қуйидаги ўнтаси, фикримизча, айни кунда энг муҳимларидандир, дейилади маълумотда.

Демак:

  1. Ушбу мессенжерда ёзишмаларни сақлаб қўйиш ва захира нусхасини яратиш функцияси йўқ. Унда ўзаро алмашилган барча хабарлар фақатгина «Telegram» серверларида (махфий чатлардан ташқари) ҳамда фойдаланувчиларнинг қурилмаларидагина сақланади. Шунингдек, скриншот қилиб, расм тарзида сақлаб олиш имкони мавжуд.
  2. «Telegram»да фойдаланувчи ўзининг «Онлайн» мақомини яшира олмайди. Тўғри, буткул «кўринмас» бўлишнинг имкони йўқ, аммо мессенжерга охирги бор кирган вақтингизни яширсангиз бўлади.
  3. «Telegram»да видеоқўнғироқ қилиш функцияси мавжуд эмас. Дастурчилар жамоасининг маълум қилишича, улар бунинг устида ишлашмоқда, аммо бошқа кўплаб мессенжерларда мавжуд бўлган мазкур функция ҳозирча бу иловада йўқ.
  4. Агарда гуруҳли чатнинг маъмури (администратори) бўлмасангиз, унга янги суҳбатдош қўша олмайсиз.
  5. Мазкур иловада гуруҳлар бўйича ажратиш имкони мавжуд эмас. Яъни, унда ўз контактларингизни, дейлик, «ишхонадагилар», «дўстларим» ва «қариндошлар» каби гуруҳлай олмайсиз.
  6. Ўчириб юборилган аккаунтни қайта тиклашнинг иложи йўқ. Агарда сиз бирор гуруҳнинг маъмури бўлсангиз, лекин аккаунтингизни ўчирган бўлсангиз, сўнгра қайтадан ўша рақамингизда аккаунт очсангиз ҳам, ўша маъмурлик ҳуқуқингизни қайтариб ололмайсиз. Қайтадан бошқа гуруҳ очишингизга тўғри келади.
  7. Агарда спам тарқатганлик учун аккаунтингиз вақтинчалик блокировкага тушиб қолган бўлса, блокланиш муддатини қисқартиришнинг имкони йўқ.
  8. Яратилган стикер-пак номини ўзгартириб бўлмайди. Шундай экан, агарда ўзингиз стикерлар тўплами яратишни ният қилсангиз, уни қандай номлаш ҳақида бошиданоқ жиддий ўйлаб кўрганингиз маъқул.
  9. «Telegram»да гуруҳли қўнғироқларни амалга ошириш функцияси мавжуд эмас.
  10. Агарда ўз аккаунтингизга юзернейм (ник) белгилаб қўйган бўлсангиз, уни қидирувдан яшириб бўлмайди. «Фойдаланувчи исми» («Имя пользователя») банди орқали ўз аккаунтингизга ник олгач, шу юзернейм бўйича сизни топиш мумкин.
Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг