Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Torrent»дан фойдаланувчилар хавф ҳақида огоҳлантирилди

«Torrent»дан фойдаланувчилар хавф ҳақида огоҳлантирилди

«uTorrent»да нуқсон мавжудлиги маълум бўлди

Фото: «РИА Новости»

«uTorrent»нинг иккита версиясида фавқулодда нуқсон мавжудлиги маълум бўлди, деб хабар қилади «Hi-tech.mail.ru».

Тизимдаги носозликни «Google Project Zero» компаниясининг мутахассислари аниқлади. Экспертларнинг маълумотларига кўра, аниқланган нуқсон хакерларга юклаб олинган материаллардан фойдаланиш имкони беради. Шу билан бирга фойдаланувчи «ташриф буюрган» ҳар қандай сайт «uTorrent»нинг асосий функцияларини бошқариши мумкин.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, энг катта хавфни ўз эгаларига «Windows»нинг автоматик тарзда юкланадиган папкаларига ўтувчи вирусларга бой зарарли саҳифалари туғдиради.

«uTorrent» дастурчиларининг маълум қилишича, дастурнинг компютерлар учун мўлжалланган бета-версияси тўғирланган, бироқ барча учун мўлжалланган янгиланиш бир неча кун ичида пайдо бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг