Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Унга кетган пўлатларга 60 та Эйфел минорасини қурса бўларди (фото)

Унга кетган пўлатларга 60 та Эйфел минорасини қурса бўларди (фото)

Фото: «BusinessInsider»

Хитойда апрель ойида дунёдаги энг йирик кўприк фойдаланишга топширилади. Мазкур кўприкнинг узунлиги 55 километрга тенг.

Хитой технологияларига нисбатан ишлатиладиган ҳазилларга қарамай, айнан ушбу мамлакат инфратузилмаларга янги технологияларни қўллаш борасида биринчи ўринда туради. Айни вақтда хитойликлар ўз мамлакатининг кўринишини бутунлай ўзгартириб юборадиган бир нечта йирик лойиҳалар устида иш олиб бормоқда, деб хабар берди «ITC.ua».

Сўнгги ўн йил ичида 250 миллионга яқин одам мамлакатнинг кенгаяётган мегаполисларига кўчиб ўтиши режалаштирилган. Бу каби кенг кўламли миграция жараёнлари бошқаларга муаммо туғдирмаслиги учун ҳукумат ўнлаб миллиард доллар маблағларни йирик инфратузилмавий лойиҳаларга йўналтирмоқда.

Апрель ойида Хитойда Гонконг, Чжухай ва Макаони бирлаштириб турувчи кўприк фойдаланишга топширилади. Мазкур кўприкнинг узунлиги 55 километрга тенг. Бу денгиз устидан ўтган дунёдаги энг йирик кўприк ҳисобланади. Кўприкда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун 6 та «полоса» ва тўртта туннель мавжуд. Ушбу тузилмани қўллаб-қувватлаш учун тўртта сунъий орол ҳам бунёд этилган.

Кўприкни қуриш ишлари 8 йил давом этди ва унга 110 миллиард юан (салкам 16 миллиард доллар) сарфланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг