Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«WALK-MAN»: Дунёдаги илк ўт ўчирувчи робот

«WALK-MAN»: Дунёдаги илк ўт ўчирувчи робот

«WALK-MAN» робот-ўт ўчирувчи.

Фото: «Hi-News»

Италия технологиялари институти муҳандислари дастлабки синовлардан муваффақиятли ўтган «WALK-MAN» робот-ўт ўчирувчини намойиш этди, деб хабар берди «Hi-News».

Айтиш керакки, «WALK-MAN» мустақил ҳаракатлана олмайди: Унинг ҳаракатига хавфсиз жойда турган оператор жавоб беради. Робот конструкцияси унга одамларни қутқариш ва оловни ўчириш вақтида ҳар қандай воситалардан, жумладан, болтадан тортиб, ўт ўчиргичгача фойдаланиш имконини беради. Роботнинг бошида лазер сканери, бир нечта видеокамера ва микрофон жойлашган бўлиб, бу орқали «WALK-MAN» операторга маълумотларни етказиб туради.

Роботнинг ҳаракатини унинг «танаси»ни турли қисмларига жойлаштирилган 32 та двигатель таъминлайди. Бундан ташқари машинага мувозанатни сақлай олиши учун акселерометр ҳам ўрнатилган.

«WALK-MAN» бўйининг баландлиги 185 сантимерт, оғирлиги эса 102 килограмм бўлиб, робот битта қўлида 10 килограммгача юкни кўтаришга қодир. Бироқ аккумулятор қуввати роботга 2 соатгина ҳаракатланиш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг