Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хакерлар аквариумдаги термостат орқали казинони «бузди»

Хакерлар аквариумдаги термостат орқали казинони «бузди»

Фото: «Gambling»

«Darktrace» компаниясининг киберхавфсизлик бўйича бош директори Никол Иганнинг айтишича, маиший буюм сабаб казино маълумотлар базасидаги муҳим маълумотлар тарқаб кетган. Хакерлар бино холлида турган «ақлли» термостатни бузишга муваффақ бўлган. Мазкур термостат аквариумдаги сув ҳароратини мониторинг қилиш учун ўрнатилган бўлган, деб хабар беради «4PDA».

Хакерлар казинода катта-катта пул тикадиган VIP-ўйинчилари рўйхатига кирган. Маълум қилинишича, базада муассасага ташриф буюрган меҳмонларнинг шахсий маълумотлари сақланган.

«Ҳужум қилганлар смарт-термостатдан фойдаланиб тармоққа уланган. Шундан кейин улар маълумотлар базаси орқали «йирик» ўйинчиларни аниқлаган ва уларнинг шахсий маълумотларини булутга жойлаштирган», — дейди Никол Иган.

«Darktrace»нинг киберхавфсизлик бўйича бош директори смарт-қурилмалардан эҳтиёт бўлишга чақирди. Чунки шу турдаги аксарият гаджетларда ҳеч қандай ҳимоя тизими мавжуд эмас. Ёвуз ниятли кимсалар «Wi-Fi» орқали уларга уланиши ва каттагина зарар етказиши мумкин.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг