Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда «Фусин» тезюрар поезди синовдан ўтказилди

Хитойда «Фусин» тезюрар поезди синовдан ўтказилди

Фото: AFP / STR / AFP

Хитойнинг тезюрар поездлар ишлаб чиқарувчи «CRRC Tangshan Co.» компанияси инженерлари 350 километр/соат тезликда юрадиган ва бир пайтнинг ўзида 1100 нафар йўловчини ташийдиган «Фусин» поездини синовдан ўтказдилар. Бу ҳақида «Синхуа» агентлиги маълумотига асосланиб «РИА Новости» хабар бермоқда.

Янги тезюрар поезд 16 та вагондан иборат бўлиб, узунлиги 415 метрга тенг, бу ҳозирги вақтда фойдаланишда бўлган «Фусин» поездларидан икки баробар узун дегани.

Ушбу янги поезд тўлиқ Хитойнинг ўзида лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилган.

Ўтган йилнинг август ойидан 350 километр/соат тезликда юрувчи «Фусин» поездлари Пекин-Шанхай йўналишида қатнай бошлади. Ушбу поезд йўловчиларни Пекиндан Шанхайга 4 соату 28 дақиқада етказади, бу аввалги поездларга қараганда бир ярим соат тездир.

Хитойнинг барча тезюрар поездлари максимал 350 километр/соат тезликда юрадиган қилиб ишлаб чиқарилади, аммо бундан етти йил аввал ҳукумат ҳаракат тезлигини 300 километр/соатгача чеклаб қўйган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг