Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Яндекс» реклама учун тўловларни «UzCard» карталаридан қабул қила бошлади

«Яндекс» реклама учун тўловларни «UzCard» карталаридан қабул қила бошлади

«Яндекс.Директ» Ўзбекистонда миллий тўлов тизими — UzCard карталарини қабул қила бошлади. Энди ўзбекистонлик реклама берувчилар реклама кампаниялари тўловини UzCard карталари орқали ўзбек сўмида амалга оширишлари мумкин.

Реклама учун тўлов фойдаланувчи танлаган валютада (доллар, евро ёки рубл) Ўзбекистондаги курс бўйича ўтказилади. Пул тез муддатда, воситачилик ҳақисиз ўтказилади. Процессинг жараёнини «Upay» компанияси таъминлайди, Директ ва UzCard техник интеграцияси билан «Payture» процессинг маркази шуғулланди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача реклама берувчилар рекламани фақат Visa, MasterCard карталари ёки банклар воситасидаги валюта ўтказмалари ёрдамида тўлашлари мумкин эди.

«Биз ўзбекистонлик реклама берувчилар томонидан Директ хизматига бўлган катта қизиқишни кўряпмиз ва ҳамкорларимиз учун имкониятларни кенгайтиришга интиламиз. UzCard карталаридан 19 миллиондан ортиқ киши, яни Ўзбекистондаги тўлов қобилиятига эга аҳолининг асосий қисми фойдаланади. Одамлар улар билан сайтлар, озиқ-овқат дўконлари ва ёқилги қуйиш шахобчаларида тўловни амалга оширадилар. Реклама берувчилар кампанияларини тўлашлари осонроқ ва қулайроқ бўлиши учун биз ҳисоб-китобларнинг бу усулини Директ хизматига ҳам қўшдик», - дейди «Яндекс» компанияси кичик ва ўрта бизнес бўйича директор ўринбосари Сергей Герцҳтейн.

«Яндекс.Директ» - бу турли реклама кампанияларини ўтказишга имкон берувчи ягона платформа бўлиб, Директ рекламани Яндекс хизматида қидириш натижалари саҳифалари ва Реклама тармоғи майдончаларига жойлаштириш имконини беради, эҳтимолий мижозлар эса уни компьютер ва мобил қурилмаларда кўришлари мумкин. Йил бошидан бери Директ платформасидаги ўзбекистонлик реклама берувчилар сони бир ярим марта ортган.

«Upay» - электрон тўловлар универсал сервиси бўлиб, унинг ёрдамида онлайн тарзда коммунал хизматлар, мобил алоқа, интернет учун тўловларни ўтказиш, кредитларни сўндириш ва тармоқда харид қилиш мумкин. Сервис 500 мингдан ортиқ фойдаланувчига хизмат кўрсатади ва 400 дан ортиқ хизмат ва товарлар таъминотчиларига эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг