Xabarlar tezkor Telegram kanalimizda Obuna bo'lish ×

Қадимий Лангар Қуръони Диний идорага топширилди

Қадимий Лангар Қуръони Диний идорага топширилди

Фото: Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раҳбари Фирдавс Абдухолиқов 2019 йил 19 апрель куни Катта Лангар Қуръонининг факсимиле нусхасини Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовга тақдим этди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар берди.

Ислом динининг асосий манбаси ҳисобланган Қуръони каримнинг энг қадимий нусхалари халқимизнинг бебаҳо мероси сифатида қадрланади. Ҳозирда маънавий мерослардан бири бўлган VIII асрга оид Катта Лангар Қуръонининг 13 та саҳифаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси музей-кутубхонасида сақланмоқда. Эндиликда унинг ёнида қолган саҳифаларнинг факсимиле нусхаси ҳам ўрин оладиган бўлди.

Izohlar 0

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring