Xabarlar tezkor Telegram kanalimizda Obuna bo'lish ×

Самарқандда МЧЖ раҳбарларининг кирдикорлари ошкор бўлди: тафсилотлар

Самарқандда МЧЖ раҳбарларининг кирдикорлари ошкор бўлди: тафсилотлар

Фото: Прокуратура департаменти.

Самарқанд вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жомбой тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаро Ф.К.«Деҳқонобод» МФЙ ҳудудидаги дала ҳовлисида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида тўғридан-тўғри уланиб, 324,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Каттақўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «K.G.» МЧЖ раҳбари Г.М. “Навбаҳор” МФЙ ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида тўғридан-тўғри уланиб, 112,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Sh.S.» МЧЖ раҳбари Д.Ш. Самарқанд шаҳрида фойдаланишга топширилган кўп қаватли уйни умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 241 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда

Izohlar 0

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring