Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абэ Япония КХДР билан қачон музокара ўтказишини маълум қилди

Абэ Япония КХДР билан қачон музокара ўтказишини маълум қилди

Фото:«Atomic-Energy.ru»

Япония бош вазири Синдзо Абэ Шимолий Корея билан қачон музокара ўтказиши мумкинлигига аниқлик киритди. Унинг таъкидлашича, Япония икки Корея ўртасида бўлиб ўтадиган самарали саммит ҳамда АҚШ ва Шимолий Корея раҳбарлари учрашувидан кейингина музокара ўтказиши мумкин. Бу ҳақда 24 апрель куни «Рёнхап» агентлигига таяниб «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Бош вазир икки Корея ўртасидаги музокаралар учун мамлакатлар амалга ошираётган ишларни олқишлади.

«Япония ва КХДР ўртасида муаммолар кўп. Масалан, ядровий ва ракета муаммолари, шунингдек японияликларнинг Шимолий Корея томонидан ўғирланиши каби. Аммо икки Корея ўртасидаги саммит ва АҚШ-КХДР музокаралари самарали ўтса Япония билан ҳам шундай музокаралар ўтказиш мумкин бўлади», — деган Абэ.

Аввалроқ АҚШ президенти матбуот котиби Сара Сандерс Шимолий Корея томонидан ядровий қуролларни йўқ қилиш бўйича аниқ ҳаракатларга ишонч ҳосил қилган тақдирда АҚШ Шимолий Кореяга нисбатан қўйилган санкцияларни олиб ташлаши мумкинлигини айтган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг