Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Афғонистондан беш мамлакат фуқаролари эвакуация қилинди

Афғонистондан беш мамлакат фуқаролари эвакуация қилинди

Фото: «UAC/ Globallookpress.com»

Россия Мудофаа вазирлиги самолёти руслар ҳамда Арманистон, Беларусь, Украина ва Афғонистон фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилди. Самолёт Москва вилоятидаги Чкаловский аэродромига қўнди. Бу ҳақда ҳарбий департамент маълумотига асосланиб ТАСС хабар бермоқда.

«Айни пайтда йўловчилар божхона ва коронавирусга қарши назоратдан ўтказилмоқда», — дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.

ИЛ-76 Кобул аэропортига гуманитар ёрдам етказган ва қайтишда бортда беш мамлакатдан 205 нафар фуқаро билан қайтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг