Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

AҚШ ва Эрон уруш ёқасида. Қарама-қаршилик тафсилотлари

AҚШ ва Эрон уруш ёқасида. Қарама-қаршилик тафсилотлари

Фото: «ria.ru»

AҚШ қуролли кучлари  учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиб, Сурия ва Ироқда жойлашган «Ҳизбуллоҳ» шиалар ҳаракати базаларига ҳаво зарбаларини берди. Aмерикаликларнинг таъкидлашича, уларнинг зарбалари 27 декабрь куни Киркук шаҳри яқинидаги Ироқ ҳарбий базасининг ўққа тутилишига жавоб.

Aмерикаликларнинг таъкидлашича, базани ўққа тутиш пайтида бир ёлланма ходим ҳалок бўлган, тўрт нафар америкалик аскар ва Ироқ хавфсизлик хизматининг икки ходими жароҳатланган.

29 декабрь куни «Ҳизбуллоҳ» базаларига зарба берилгандан сўнг, шиа гуруҳлари Боғдоддаги AҚШ элчихонасига ҳужум қилишган. Аввалига элчихона биноси олдида митинг уюштирилган, сўнг бу митинг элчихонани қўриқлаётган AҚШ ҳарбий кучлари билан тўқнашувга айланган. AҚШ қўмондонлиги элчихонани ҳимоя қилиш учун қўшимча кучларни, шу жумладан, юз нафар денгиз пиёдалари ва жанговар вертолётларни юборади.

3 январга ўтар кечаси AҚШ кучлари Бағдод аэропортига ракета зарбаси берди. Ушбу зарба натижасида Ислом инқилоби посбонлари корпусининг «Қудс» бўлинмаси раҳбари, эронлик генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилди. AҚШ расмийлари Бағдоддаги AҚШ элчихонасига ҳужум уюштиришда айнан уни айблашган.

Эрон расмийлари генерал Сулаймонийнинг ўлими учун AҚШдан қасос олинишини айтишмоқда.

AҚШ ҳарбий кучлари юқори жанговар тайёргарлик ҳолатига ўтказилган.

АҚШ президенти Доналд Трамп Флорида штатида бўлиб ўтган брифингда генерал Сулаймоний эҳтимолий урушни олдини олиш учун ўлдирилганини маълум қилди.

AҚШ Олий қўмондони хорижий давлатнинг юқори мартабали ҳарбийсини суд ва терговсиз ўлдириш учун нима уни буйруқ беришга мажбур қилганини тушунтирди. Унинг қайд этишича, бу — урушнинг олдини олиш учун қилинган.

Ушбу суиқасд билан АҚШга «муқаррар ва даҳшатли» ҳужумларнинг олди олинганини айтган президент, ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг йўқ қилинишини ҳам эслатган. «Бу йиртқичларсиз дунё хавфсизроқ бўлади», деган Трамп.

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Зариф эса Сулаймонийнинг ўлдирилишини теракт деб атади.

«Эрон генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлими Қўшма Штатлар томонидан амалга оширилган террор ҳужуми натижасидир», деган Муҳаммад Зариф БМТ бош котиби Антонио Гутереш билан телефон орқали суҳбати чоғида.

Гутереш, ўз навбатида, Вашингтоннинг хатти-ҳаракатларидан хавотир билдириб, бу ҳаракатлар минтақада кескинликнинг авж олишига олиб келишини билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг