Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бир миллиард рублдан зиёд маблағни ўмарган хакер 13 йилга «кесилди»

Бир миллиард рублдан зиёд маблағни ўмарган хакер 13 йилга «кесилди»

Фото:«Известия»

Москва суди Украина фуқароси Юрий Лисенкони 13 йиллик қаттиқ тартибдаги колонияга ҳукм қилди. Лисенко савдо банклари ҳисобидан бир миллиард рублдан зиёд пул(қарийб 15 миллион доллардан кўп)ни ечиб олишда айбланган.Бу ҳақда «Медуза» ёзмоқда. 

Суд маълумотига кўра, Лисенко бошчилигидаги хакерлар гуруҳи 2014 йилда махсус дастур асосида банк мижозлари ҳисобини ўмарган ва кредит ташкилотлари ҳисоби орқали балансни тиклаган.

Лисенко билан яна 13 киши жавобгарликка тортилган. Уларга қаллоблик, ўғрилик ва уюшган жиноятчилик айбловлари қўйилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг