Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бирмингемдаги пичоқли ҳужум тафсилотлари очиқланди

Бирмингемдаги пичоқли ҳужум тафсилотлари очиқланди

Фото: «РИА Новости»

6 сентябрь куни Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳрида бир неча киши ҳужум натижасида пичоқдан жароҳатлангани тўғрисида хабар бергандик.

Полиция ҳодиса натижасида бир киши ҳалок бўлгани ва етти киши жароҳатланганини маълум қилди.

«Press Association» агентлиги хабарига кўра, ушбу ҳужумнинг терроризм ва нафрат билан боғлиқлиги йўқ.

Полиция бир нафар гумонланувчи шахсни қидирмоқда, дея эълон қилди катта полиция нозири Стив Грэхэм. Расмийнинг сўзлари «Sky News» телеканали орқали тўғридан-тўғри эфир орқали намойиш қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг