Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Биз Путинга ҳужум қилмадик» — Зеленский яна бир қайноқ янгиликни ошкор қилди

«Биз Путинга ҳужум қилмадик» — Зеленский яна бир қайноқ янгиликни ошкор қилди

Украина президенти Владимир Зеленский Кремлга дронлар ҳужуми борасида изоҳ бераркан, расмий Киев Россия президенти Владимир Путин ёки Москвага ҳужум қилмаганини айтди.

Украина раҳбарининг баёноти ОАВда тарқалмоқда. 

Айни дамда Финляндияда ташриф билан бўлиб турган Зеленский Украина армияси катта қарши ҳужумни бошлашга тайёрланаётганини маълум қилган. 

Aввалроқ Кремл матбуот хизмати 3 майга ўтар кечаси Украина учувчисиз учоқлари Россия президенти Владимир Путиннинг Кремл қароргоҳига ҳужум қилишга уринганини маълум қилганди.

Ҳужум натижасида зарар кўрилмаган ва ҳеч ким жабрланмаган. Ҳужум содир этилган вақтда Путин Кремлда бўлмаган, дейилади россиялик расмийлар маълумотида.

Зеленскийнинг матбуот котиби ҳам Украина томони Москвага ҳужум қилмаганини таъкидлаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг