Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Bloomberg: Исроил мудофаа харажатларини 13 млрд долларга оширмоқчи

Bloomberg: Исроил мудофаа харажатларини 13 млрд долларга оширмоқчи

Фото: Getty Images

Исроил ҳукумати Эронга қарши ҳарбий операцияни молиялаштириш мақсадида мудофаа бюджетини 40 миллиард шекелга (тахминан 13 миллиард доллар) оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, бу масала бўйича ҳукумат овоз бериш жараёни сешанба куни ўтказилиши мумкин. Кейинчалик қарор мамлакат парламенти – Кнессет томонидан ой охиригача тасдиқланиши кутилмоқда.

Таҳлилларга кўра, қўшимча ажратиладиган маблағ Исроил ялпи ички маҳсулотининг тахминан 2 фоизига тенг.

Нашрнинг мамлакат молия вазирлигидаги манбасига таяниб хабар қилишича, бу сумма Исроил ялпи ички маҳсулотининг тахминан 2 фоизига тенг. Манбанинг айтишича, мазкур маблағ ҳали оммага расман эълон қилинмаган 2026 йилги қайта кўриб чиқилган бюджет таркибига киритилган.

Режага кўра, қўшимча маблағлар Эронга қарши ҳарбий амалиёт билан боғлиқ харажатларни, жумладан қурол-яроғ захираларини тўлдириш ва армия эҳтиёжларини қоплашга йўналтирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг