Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Брюссел аэропортида Иккинчи жаҳон уруши давридаги бомба топилди

Брюссел аэропортида Иккинчи жаҳон уруши давридаги бомба топилди

Брюсселдаги аэропортда бугун, 22 август куни Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли бомба топилди, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net».

Бомбани аэропортнинг юклар сақланадиган ҳудудида, қурилиш ишлари пайтида аниқлашган.

Бомба топилгач, барча қурилиш ишлари тўхтатилиб 100 метрли хавфсизлик ҳудуди ўрнатилган. Текширув ишларидан сўнг махсус хизмат бомба хавф туғдирмайди, деган хулосага келган.

Бомбани зарарсизлантириш ишлари сабабли бир нечта юк рейсларини бошқа ерга жўнатишга тўғри келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг